Қўлдошев Қ.М.
Тошкент молия институти, Тошкент, Ўзбекистон.
Аннотация. Мақолада чет мамлакатлар суғурта бозорларида ўзаро суғурталаш жамиятларининг тутган ўрни, дунё минтақаларида ривожланиш ҳолати, уларни тартибга солиш борасида Европа иттифоқи томонидан қўлланилаётган меъёрий ҳужжатлар ҳамда Ўзаро суғурталаш жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантиришни кўзда тутувчи халқаро ташкилотлар тўғрисида фикр юритилган ва ушбу тажрибалар асосида Ўзбекистонда Ўзаро суғурталаш жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги таклифлар берилган.
Таянч сўз ва иборалар: ўзаро суғурта, ўзаро суғурталаш жамияти, тижорат суғурта ташкилоти, ҳаёт суғуртаси, мулкий суғурта, суғурта фаолиятини лицензиялаш, тўловга қобиллик, суғурта мукофоти, суғурта қопламаси.